Кўзи ожизлар мактаби ўқувчилари учун Конституция юзасидан очиқ дарс ўтказилди

    Адлия вазирлиги томонидан имконияти чекланган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси”, “Биз биргамиз”, “Меҳр улаш” каби акциялар мунтазам ўтказиб борилиши қайд этилди.

    Пойтахтимиздаги 77-сон кўзи ожизлар мактабида Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

    Очиқ дарс янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш асносида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига ҳамоҳанг тарзда ташкил қилинди.

    Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан дунёда имконияти чекланган бўлишига қарамай, турли соҳада юксак марраларни забт этган инсонлар кўп эканлиги, улар орасида спортчилар, машҳур санъаткор, ҳатто сиёсий етакчи бўлган шахслар ҳам кўпчиликни ташкил этиши ҳамда улар ютуқларининг асоси – ички олам гўзаллигида, қалб ва руҳ саломатлигида эканлиги таъкидланди.

    Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциямизда имконияти чекланган болалар учун таълим ҳуқуқи кафолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Конституциямизнинг 50-моддасида таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади, деган муҳим ижтимоий аҳамият касб этувчи норма мустаҳкамлаб қўйилди.

    2020–2025 йилларда таълим тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш Концепциясига мувофиқ инклюзив таълим ихтисослаштирилган мактаблар ва биринчи маротаба умумий ўрта мактабларда ташкил этилади.

    Унга кўра, соғлиғида нуқсони бўлган болаларни фақатгина ихтисослашган мактабларда эмас, ҳамма қатори умумий мактабларда ҳам ўқишининг йўлга қўйилиши инсон қадри тамойилининг амалий ифодасидир. Бугунги кунда ногиронлиги бўлган 21 231 дан ортиқ болалар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият юритаётгани ҳам алоҳида эътиборга молик.

    Инклюзив таълимга оид алоҳида норманинг белгиланиши алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим ва тарбия уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишига, таълим олиш жараёнида уларни бирор-бир шаклда камситишга йўл қўйилмаслигига хизмат қилади ва пировардида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг тўлиқ амалга оширилиши таъминланади.

    Адлия вазирлиги томонидан имконияти чекланган болалар ўртасида “Мафтункор ранглар жилоси”, “Биз биргамиз”, “Меҳр улаш” каби акциялар мунтазам ўтказиб борилиши қайд этилди.

    Очиқ дарс якунида эса “Конституция ҳафталиги доирасида мактаб ўқувчилари учун Брайль алифбосидаги Конституция ва Конституциянинг аудио шакли жойлаштирилган дисклар туҳфа қилинди.

    Зеро, инклюзив, ҳаммага тенг имконият яратилган ва эътибор кўрсатилган жамиятда уйғунлик бўлади, қонунларга ҳурмат шаклланади.

    Адлия вазирлиги матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates