Кредит олиш тартиби қандай?

    АОКАда ўтган брифингда Ўзбекистон банклар ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари бу хусусда ҳам тўхталиб ўтди:

    Кредит олиш ва бу жараён билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам кўп мурожаат тушади Аксарият мурожаатчилар мен бакка мурожаат этдим, менга кредит ажратишмаяпти дея эътироз билдиради. Шу ўринда жисмоний шахсларга кредит олиш тартиби аниқ мезонларга асослангани, ҳамда кредит олeвчига аниқ талаблар қўйилганини эслатиб ўтмоқчи эдик.

    -Яъни кредит оливчи шахс 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;

    - доимий даромадга, шунингдек, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни қайтариш имкониятига эга бўлиши,

    - қарз олувчи ва кафил турувчининг қарзни қайтариш кўрсаткичи 50-70 фоиздан юқори бўлмаслиги;

    - Бериладиган кредит қайтариш учун таъминотга эга бўлиш керак

    - Яна асосий жиҳатлардан бири аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги, қолаверса кредитни қайтарилиш муддатлари ўз вақтида бўлиши керак. Яъни бунда мижознинг кредит тарихи ўрганилади.

    Кредит тарихи – бу Сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу Сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

    Ҳар қандай кредитни олишингизда бу омил муҳим ҳисобланади.

    Ўзбекистон Республикасининг “Кредит маълумотлари алмашинуви тўғрисида”ги sонунига асосан кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олди.

    Мурожаатларнинг кўпида шу талаблар тўлиқ бўлмагани учун ҳам мужознинг кредит бериш талаби қондирилмай қолмоқда.

    Мурожаатларингизни Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг 71 238 69 01 ишонч тилефони орқали қолдиришингиз мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates