Кредит қарзларини тўламаган фуқаронинг “Cobalt” русумли автомашинаси аукцион сотувларига қўйилди

    Фуқаро бир вақтнинг ўзида бир нечта банкдан қарздор бўлган.

    Мажбурий ижро бюроси Фурқат туман бўлими иш юритувида ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Д.Р. бўйича иш кўрилди. Унда АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 14 миллион 407 минг 466 сўм кредит, АТ “Савдогарбанк” фойдасига 28 миллион 741 минг 900 сўм, ТИФ “Миллийбанк” фойдасига 54 миллион сўм кредит қарзларини, шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЙЙХБнинг тегишли қарорига асосан 122 минг 500 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огохлантирилган. Шунга қарамай, қарздор тўпланган қарзларини бартараф этиш чораларини кўрмагани сабабли унга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашина хатланиб, “E-auкsion.uz” электрон савдо платформасига қўйилган эди.

    Бугун аукцион савдо натижасига кўра автомашина 90 миллион 461 минг 748 сўмга сотилиб, сотувдан тушган маблағ қарздорнинг кредит қарзларини, маъмурий жарималар ҳамда ижро йиғимларини қоплашга қаратилди ва ижро ҳужжатлари тамомланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates