Банк томонидан кредит олган мижозга асосий қарз ва фоиз тўловларини жарималарсиз, кредит тарихига зарар етказмасдан кечиктириш ёки камайтириш имконини берувчи имтиёзли давр кредит таътили деб аталади. Кредит таътили қарз олувчига молиявий муаммоларни ҳал қилиш ва қарзни кечиктирмасдан тўлашни давом эттириш учун вақт беради — бу унинг асосий афзаллигидир.
Одатда, фавқулодда вазиятлар, жиддий иқтисодий пасайиш каби ҳолатлар кузатилганда, қарздор молиявий қийинчиликка дуч келганда ёрдам бериш мақсадида берилади.
Кредит таътили фақат бир марта берилади ва битта шартнома учун амал қилади.
Бунда Кредит тўловини кечиктиришга асос бўладиган ҳужжатларни тақдим этиш керак. Ҳар бир банк кредит таътилини бериш бўйича мустақил қарор қабул қилади.
Кредит таътили муддати индивидуал белгиланади, лекин 6 ойдан ошмайди. Кредит таътилида фоиз миқдори ўзгармайди, балки кредит шартномаси таътил муддатига узайтирилади.
Банк кредит таътилини рад этиши ҳам мумкин. Ҳар бир кредитор кредит таътили бериш бўйича мустақил равишда қарор қабул қилади.
Банк ва мижоз ўртасида тузилган кредит шартномасида кредит таътили бериш ёки уни вақтинчалик музлатиб қўйиш имкони борлиги ҳақидаги банд киритилган бўлсагина мижоз бу имкониятдан фойдалана олади.