Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасидаги суҳбат Москва вақти билан соат 16:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади, деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Бу ҳақиқатан ҳам, Москва вақти билан соат 16:00 дан 18:00 гача бўлади ва ҳақиқатан ҳам, сизга билгандек, маълум бир муҳокама бўлиб ўтганди, Москва ва Истанбулда музокаралар ўтказилганди, аввалроқ эса икки Президент ўртасида телефон суҳбати, биринчи телефон суҳбати бўлиб ўтганди. Шунинг учун, албатта, маълум бир тушуниш бор”, деди у.
Песков, Путин ва Трамп суҳати ўзлари қанча лозим топса, шунча вақт давом этишини таъкидлади.
“Шунингдек, икки томонлама муносабатларимизни янада нормаллаштириш, Украинани тартибга солиш бўйича ҳам кўплаб масалалар мавжуд. Буларнинг барчасини икки Президент муҳокама қилади”, дея тушунтирди матбуот котиби.
Кремль хабарни қай тарзда беришни етакчилар суҳбатидан кейин ҳал қилади, музокаралардан сўнг Путиннинг чиқиши кутилмайди, дея қўшимча қилди Песков.
Етакчилар охирги марта 12 февралда суҳбатлашган ва музокаралар деярли бир ярим соат давом этган. Улар қаторида Украина инқирозини тартибга солиш масалаларини ҳам муҳокама қилишганди. Давлат раҳбарлари алоқаларни давом эттириш, жумладан, шахсий учрашув ташкил этиш масаласида келишиб олишганди, деб хабар беради ria.ru.