Кубада кучли зилзила юз берди

    10 ноябрь, якшанба куни Куба шарқида кучли зилзила содир бўлди. Расмийлар бинолар ва инфратузилмага зарар етгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

    АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, Кубанинг жануби-шарқий соҳилида, Бартоломе Массо муниципалитети яқинида 14 километр чуқурликда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

    Мазкур ҳодисадан тахминан бир соат аввал унга яқин ҳудудда 5,9 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар бермоқда Америка агентлиги.

    “Кўчкилар юз берди, уйлар ва электр узатиш тармоқларига зарар етди. Биз зарарни баҳолашга киришдик... биринчи навбатда ва энг муҳими – ҳаётни сақлаб қолиш”, деб ёзди Куба президенти Мигель Диас-Канель Х ижтимоий тармоғида.

    Маҳаллий аҳоли журналистларга бу уларнинг хотирасида қолган энг кучли зилзила эканлигини айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, уйлар ва бинолар кучли силкинган, идиш-товоқ, стакан ва вазалар жавонлардан тушиб кетган, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates