“Вануату ҳукумати 14 кишининг ўлимини тасдиқлади, 200 нафар жабрланганлар Порт-Вила шифохонасига етказилди”, деди Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси Тинч океани минтақаси делегацияси раҳбари Кэти Гринвуд.
Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда зилзила оқибатида бир неча бинолар қулагани акс этган кадрларни жойлаштирди. Бундан ташқари, йирик тошлар тоғ ёнбағирларидан ўтган йўл бўйлаб ҳаракатланган автомобиллар устига қулаб тушди, деб хабар беради rambler.ru.