Кубаро Ҳакимова ядро улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди

    Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.

    Ўзбекистонлик спортчи пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳслар якунланди. Ушбу йўналишда стартга чиққан Кубаро Ҳакимова 10,36 метр натижа билан ядрони 10,36 метрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритди ва навбатдаги кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

    Шунингдек, ушбу йўналишда қатнашган яна бир спортчи Мадина Мухторова 8.10 метр натижа қайд этди ва кучли саккизликдан жой олди.

    Қайд этиш керакки, Паралимпия баҳсларининг биринчи кунида пара сузувчи Муслима Одилова бронза медалини, пара таеквондочи Зиёдахон Исоқова эса кумуш медалини қўлга киритган эди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates