Ҳусийлар Қизил денгиздаги танкерни портлатишди

    Ўтган ҳафта Қизил денгизда Яман ҳусийлари томонидан ҳужумга учраган нефть танкери навбатдаги ҳужумга учради.

    Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар бир кун аввал Қизил денгизда Греция байроғи остида сузиб кетаётган Sounion танкерининг палубасига портловчи моддалар ўрнатаётгани акс этган видеони эълон қилган эди. Кемада портлаш юз берди. Бу нефтнинг тўкилишига олиб келиши ва Қизил денгиз маржон рифларига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.

    Бироқ ҳудуддаги Европа Иттифоқи денгиз кучлари Sounionдан нефть тўкилиши ҳали кузатмаганлигини айтишди.

    Мазкур танкер тахминан 1 миллион баррель нефть хомашёсини олиб кетаётган эди. Ҳусийлар биринчи марта 21 август куни ўқ отиш қуроллари, снарядлар ва қайиқ ёрдамида унга ҳужум қилишган, бу эса ёнғинга сабаб бўлган ва уни двигателсиз қолдирган, дея хабар беради UK Maritime Trade Operations (UKMTO) идораси.

    25 нафар экипаж аъзоси Европа Иттифоқининг Қизил денгиздаги операцияси доирасида ишлаётган Франция кемаси томонидан қутқарилиб, Жибутига олиб кетилганди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates