Янги давр таълим стратeгияси ва соҳадаги ислоҳотлар

    "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида ўтказилиши режалаштирилаётган бу йилги мустақиллик байрами юртимизнинг барча аҳолиси томонидан ўзгача шукуҳ билан кутилмоқда.

    Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигини муносиб нишонлаш, уни кўтаринки руҳда ўтказиш тўғрисида мамлакатимиз Президенти томонидан қарор қабул қилинди. Ўтган қисқа вақт давомида мамлакатимиз иқтисодиётни тиклашдан барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, кучли миллий саноатни яратиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини модернизация қилишгача бўлган йўлни босиб ўтди.

    Мустақиллик йилларида Ўзбекистон турли соҳаларда катта ютуқларга эришди. Мисол учун таълимга берилаётган алоҳида эътибор «Навқирон авлодга Янги Ўзбекистоннинг келажаги сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани, ёшлар билан ишлаш бўйича ноёб тизим яратилиши натижасида уларни касб-ҳунарларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юртимизда шаклланган самарали ва таъсирчан тизим»да яққол кўринади.

    Соҳада ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида 2026 йилга қадар Тараққиёт стратегияси доирасида мактабгача таълимда қамров даражасини 80 фоизга етказиш, 7 мингдан зиёд янги нодавлат МТТларни ташкил этиш, халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрнини яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш бўйича йўлга қўйилган ижобий амалиётни қолган барча вилоятларда ҳам жорий этиш кўзда тутилди.

    Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўқитувчининг жамиятдаги мақомига бағишланган алоҳида модда киритилди. Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши мустаҳкамланмоқда, давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши назарда тутилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён таълим соҳасида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди, ошириляпти. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлодни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш, уларнинг халқаро майдонда рақобатбардош бўлишига замин яратмоқда. Шунингдек, таълим сифатини яхшилаш, инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш, илмий тадқиқот ишларини қўллаб қувватлаш, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини кучайтириш, шаффоф қабул қоида ва критериялари билан боғлиқ масалалар ўз самарасини бермоқда.

    Мустақил Ўзбекистонда таълим ислоҳотларининг келажакдаги мақсади – ёш авлодни глобал муаммоларни ҳал қилишга тайёрлаш, инновацион фикрлаш тарзини ривожлантириш ва халқаро билим стандартларига мос келувчи тизим яратишдир. Бу ислоҳотлар давомида ҳар бир таълим олувчи ва ўқитувчининг потенциали тўлиқ амалга оширилиши, таълимнинг сифатини янада ошириш ва мамлакатнинг халқаро майдонда рақобатбардошлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

    Зеро таълим тизимидаги ўзгаришлар ёш авлоднинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, мамлакатни глобал майдонда танитишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.


    Шодия ҒАНИЕВА,

    Фарғона давлат университети,

    бошланғич таълим услубияти кафедраси доценти,

    филология фанлари доктори (ДСc)


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates