Куч — бағрикенгликда!

    Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, аҳоли сони бўйича МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон Республикаси Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда туради...

    Мустақил Ўзбекистонимиз жойлашган ҳудудидан қадимда Буюк ипак йўли ўтганлиги сабабли савдо-сотиқ марказлари, мамлакатлараро маданият алмашинуви пайдо бўлиб, турли халқ вакиллари эса жаннатмакон ўлкага кўчиб келганлиги барчамизга маълум. Бу жараён ўзбек халқининг турфа анъана ва одатга эга миллатларга нисбатан дўстона муносабатнинг тарихан илдиз отиб ривожлангани, бугун эса мазкури нсонпарварлик руҳидаги ғояларнинг давлат сиёсати даражасида аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқда. Ички ва ташқи муносабатлар орқали яратиб берилаётган имкониятлар, шунингдек жорий йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланиши бундай эзгу ишларнинг ёрқин намунасидир.

    Кўп миллатли диёримизда тинчлик ва осойишталикни мутаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида 2007 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг ташкил этилиши эса ана шундай жараёнларнинг фаол тус олишига ёрдам берди. Сон ва сифат жиҳатдан ривожланаётган бундай миллий-маданий марказларининг сони бугун 138тага етган. Улардан 14 таси Республика миллий-маданий маркази мавқеига эгадир: Республика арман, тожик миллий-маданий марказлари, Ўзбекистон озарбайжон, турк, қирғиз, қозоқ, яҳудий миллий-маданий марказлари, Ўзбекистон корейс миллий-маданий маркази уюшмаси, Ўзбекистон рус, уйғур маданий марказ-лари, “Wиедергебурт” Ўзбекистон немислари маданий маркази, “Светлитса Полска” Полша миллий-маданий марказ, Республика туркман маданий маркази, “Славутич” Республика украин маданият маркази кабилар. Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, фуқаролар миллати, ирқи ва диний мансублигидан қатъий назар, тенглиги, виждон эркинлиги кафолатлангани, динга эътиқод қилиш-қилмаслик эркинлиги, диний ташкилотлар давлатдан ажратилгани Конституциямизнинг 18-, 31-, 61-моддаларида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

    Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўз дастурларини 12 тилда эфирга узатаётгани, республикамизнинг турли газета ва журналлари 10 тилда чоп этилаётгани, мамлкатдаги 9765та мактабдаги дарслар турли тилларда олиб борилаётгани мамлакат ҳудудида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланаётганидан далолат беради. Мисол учун, юртимизда 2 мингга яқин дунган (этник) диаспораси истиқомат қилади. Биргина Жиззах вилоятда 6 та – қирғиз, тожик, қозоқ, рус, татар ва корейс миллий маданий марказлари фаолият юритмоқда. Демак, Қомусимизда белгиланган миллат ва элатлар ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ амал қилмоқда.

    Миллий-маданий марказларининг барчаси бир эзгу мақсад – ҳамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чиқариб, инсонпарварлик ва ватанпарварлик йўлида хизмат қилишга бел боғлаган. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, аҳоли сони бўйича МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон Республикаси Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда туради. Аҳолининг аксар қисми – қарийб 80 фоизи ўзбеклар. Ўзбекистон кўп миллатли республика бўлиб, унда 100дан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қилади. Меҳмондўст ўзбек халқи эса инсонпарварлик ғояларига содиқ қолган ҳолда ўзга халқ вакилларини мамлакатимиз ҳудудида эркин, фаровон ҳаёт кечириши, уларни бир ўлкада ҳамжиҳатликда яшашига қўлидан келганича ёрдам бермоқда. Бу эса республика фуқароларининг миллати, тили, дини, ижтимоий мавқеи, келиб чиқишидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги ва манфаатларини таъминлаши қатор қонун ҳужжатлари, айниқса, бош қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам белгилаб қўйилганлигида ҳам кўзга ташланади.

    Бир сўз билан айтганда, республикада яшаётган миллатлар демократия қонун-қоидаларига мувофиқ ўз фаолиятини олиб бориш, таълим олиш, ўз қизиқиш ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаш, анъана ва қадриятлари, урф-одатларини асраб-авайлаш имконига эга.

    Миллатлараро тотувлик ғояси эса бир жамиятда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш ва мустаҳкамлашнинг маънавий асоси, инсоният тараққиётининг энг муҳим омилидир. Серқуёш ўлкада қадр топган ва дўстлик тушунчаларини ардоқлаган миллат вакилларининг юрагида эса ўзи яшаб турган юртга бўлган муҳаббат, садоқат, унинг равнақига ҳисса қўшиш мақсадининг жо бўлганлиги эса Ўзбекистон равнақи кафолатлайди.

    Нозима МУРАТОВА,

    ЎзЖОКУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

    Ҳамида МИРСУЛТАНОВА,

    ЎзЖОКУ 1-босқич таянч докторанти

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates