Куриль оролларидаги Эбеко вулқони яна “уйғонди”

    Сешанба куни эрталаб мутахассислар Куриль оролларидаги Парамуширда Эбеко вулқони ҳаракатга келганини қайд этишди.

    Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сахалин вилояти бўйича бош бошқармаси Телеграм-каналида маълум қилинди.

    “26 декабрь куни эрталаб Россия Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг Сахалин вилояти бўйича Инқирозларни бошқариш марказига Сахалин вулқон отилиши бўйича тезкор чора-тадбирлар гуруҳидан Эбеко вулқонида денгиз сатҳидан 2,8 километр баландликка кул кўтарилаётгани ҳақида маълумот келиб тушди. Кул шарққа қараб 5 километрдан ортиқ масофага тарқалди”, — дейилади хабарида.

    Северо-Курильскда кул тарқалиши кузатилмаган, водород сульфидининг ҳиди сезилмаган, аҳолининг саломатлигига хавф юзага келмаган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates