Кувайт мамлакат иқтисодиётига ўзбек мутахассислари жалб этилишидан манфаатдор

    Халқаро ҳамкорлик 13 январ 2022 1527

    Мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Кувайт ишчи кучлари бўйича агентлиги ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.

    Музокаралар чоғида хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси ташкил этилишига йўналтирилган ҳукуматлараро битим лойиҳаси кўриб чиқилди.

    Кувайт вакиллари кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатлар даражасини юқори баҳолар экан, бу тамойиллар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларда ўз аксини топаётганини таъкидлади.

    Кувайт делегацияси раҳбари, айниқса, сўнгги йиллар давомида Кувайт агентлиги ва Ўзбекистон элчихонаси ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари изчил ўсувчанлик билан ривожланиб бораётганидан мамнуният билдирди. Дипломатия ваколатхонаси билан биргаликда малакали ишчи кучларини жалб этиш бўйича изчил иш олиб борилмоқда, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизми йўлга қўйилган. Ҳозирги пайтда Кувайтда тиббиёт, таълим, маданият ва хизмат кўрсатиш сингари соҳаларда 200 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини олиб боряпти. Кувайт томони уларнинг билим ва малакаси даражасини ҳисобга олган ҳолда ўз мамлакати иқтисодиётининг барча жабҳаларида ишлаши учун ўзбек мутахассисларининг сонини бир неча баробарга оширишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

    Ўзбекистон томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, халқаро шериклар билан ҳамкорлигининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates