Янги ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди

    2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим (иш жойида ўқитиш) улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади.

    Бу ҳақда Президентнинг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПҚ–316-сон) қарорида белгиланган.

    Қарорга мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш тизими жорий этилади.

    5 ёшдан «Атрофимиздаги касблар» ўйинлари, 1–4-синфларда «Касблар алифбоси», 5–6-синфларда «Касблар олами», 7–9-синфларда эса «Менинг келажакдаги касбим» фанлари жорий қилинади.

    2028 йилдан 9-синф якуний имтиҳонлари натижасига кўра ўқувчилар техникумларга йўналтирилади.

    2026 йилдан ишлаб чиқариш таълими усталарининг маоши биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар даражасига тенглаштирилади.

    Ҳар бир устага 20 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаслиги белгиланди. Техникум директорларига усталар учун ажратилган иш ҳақи фонди доирасида ЭКОИҲнинг 15 бараваригача ойлик белгилаш ваколати берилади.

    Ҳар йили энг яхши 50 нафар уста ва ўқитувчи хорижда малака оширади.

    Дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баравари миқдорида стипендия тўланади. Ушбу давр меҳнат стажига қўшилади. Дуал таълимни ташкил этган иш берувчиларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

    2026 йилдан бошлаб Президент соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови» ўтказилади. Миллий рейтингда энг юқори 50 таликка кирган техникумларнинг ҳар бири БҲМнинг 3000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.

    2030 йилгача техникумларни тугатиш, уларнинг ер майдонлари ва биноларини хусусийлаштиришга мораторий эълон қилинади.

    2026 йил 1 сентябрдан 9-синф битирувчилари техникумларда тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан ўқийди, 11-синфни битирган талабгорлар эса тўлов-контракт асосида таҳсил олади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates