Ўзбекистон ва Хитой касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

    Пойтахтимизда бўлиб ўтган Иккинчи Хитой–Ўзбекистон таълим форуми ҳамда касбий таълим альянсининг биринчи йиғилиши икки давлат ўртасида кадрлар тайёрлаш ва замонавий таълим технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлади.

    Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан касбий таълим тизимида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган муҳим Фармон ва Қарорлар имзоланган эди.

    Давлат раҳбари мазкур ҳужжатларда замонавий технологиялар ва халқаро илғор тажрибаларни миллий таълим тизимига жорий этиш, халқаро стандартлар асосида касбий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш вазифаларини белгилаб берди.

    Шу мақсадда пойтахтимизда Иккинчи Хитой–Ўзбекистон таълим форуми ҳамда унинг доирасида Ўзбекистон–Хитой касбий таълим альянсининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу тадбирни касбий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаш мумкин.

    Форумда Хитойнинг қатор олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар марказлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг 160 дан ортиқ таълим ташкилотлари қатнашди.

    Айни вақтда мамлакатимиздаги 598 та техникамда 370 та касб бўйича 442 мингдан зиёд ўқувчи таълим олмоқда. Шу билан бирга, 47 та техникамда Buyuk Britaniyaning “Pearson”, Saudiya Arabistonining “ACWA Power”, Швейцариянинг “Globogate”, Германиянинг “Avestos” ва “BSW” компаниялари билан ҳамкорликда халқаро дастурлар асосида кадрлар тайёрланмоқда.

    Хитой Халқ Республикаси билан ҳам ҳамкорлик изчил кенгайиб бормоқда. Ҳозирда юртимизда BYD, Huawei, ZTE каби йирик хитой компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Улар учун зарур бўлган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласида ҳар икки томон ҳам манфаатдор.

    Маълумот учун, 2024 йилда ташкил этилган Ўзбекистон–Хитой касбий таълим альянсига Ўзбекистондан 23 та техникам ва Хитойдан 128 та коллеж ҳамда 9 та компания аъзо сифатида киритилган. Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иккитадан “Ўзбекистон–Хитой устахонаси” ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, жами 28 та техникамда лойиҳа ишлари бошлаб юборилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates