Лицензия талаб ва шартларини бузган дорихонага чора кўрилди

    Чилонзор туманида жойлашган "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖ дорихонасида мамлакатимиз ҳудудида сотиш, фойдаланиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган "Зардекс", “Регапен”, “Селофен” ва “Тропикамид" капсулалари ноқонуний сотилаётгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Чилонзор туманида жойлашган "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖга 2019 йил 20 июлда берилган TN 1468-рақамли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.

    "SAYOHAT ONA FARM" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates