«Локомотив» - «Бунёдкор» учрашувини вақтинча тўхтатганларга хизмат текшируви тайинланди

    Спорт 20 октябр 2024 304

    Ижтимоий тармоқларда “Локомотив - Бунёдкор” учрашуви ПФЛ комиссари йўқлиги сабаб вақтинча тўхтатилди” сарлавҳаси билан тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, шу йилнинг 19 октябр куни Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтган “Локомотив - Бунёдкор” учрашувида, жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган ҳудудий ИИБ ходимлари ва ПФЛ расмийси ўртасида келишмовчилик юзага келган.

    "Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жараёнда ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, қўшимча ўрганилмоқда.
    Якуний хулосага кўра айбдорлик даражасидан келиб чиқиб, камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.
    Келгусида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун ходимлар ўртасида “оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш“ йўналиши бўйича юқори малакавий ўқув режалари жорий қилинади", дейилади муносабатда.
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates