ЕИ билан фаол ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади ва кенгайтирилади

    Жорий йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Тоиво Клаар билан учрашди.

    Томонлар диққат марказида иқтисодиётнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларининг долзарб масалалари бўлди.

    Инвестициявий ҳамкорликда изчил ўсиш кузатиляпти. Бугунги кунда Ўзбекистонда Европа сармоялари иштирокида 997 та корхона фаолият юритиб келяпти. Шу билан бирга, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжуд. Шу нуқтаи назардан, томонлар геология, энергетика ва кимё саноати соҳаларида аввал келишилган лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилдилар. Янги қўшма сармоявий ташаббусларни ўзаро асосда қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга тайёрлик билдирилди.

    Суҳбат чоғида 2024-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ва асосий ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро муносабатларнинг муҳокама этилган барча йўналишлари бўйича фаол ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга собит қолишларини билдирилдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates