Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

    "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 15 ноябридан эътиборан "Тошкент–Лаҳор–Тошкент" тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўймоқда.

    Бу ҳақда «Дунё» АА. хабар қилди.

    Қайд этилишича, 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб покистонликлар учун юртимизга кириш визасини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди.

    – Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан покистонликлар учун виза расмийлаштириш тартибининг соддалаштирилгани ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилаётгани Покистон жамияти учун қувонарли ҳодиса бўлди, – деди мамлакатимиз фахрий консули Нажиб Воҳра. – Бу Ўзбекистон етакчисининг минтақавий боғлиқликни қайта тиклаш борасидаги сиёсати қатъий ва бу жараён энди ортга қайтмаслигидан далолат беради. Минтақаларимиз ўртасида қайта тикланаётган алоқаларга янгича мазмун бахш этади. Ишбилармонлар учун вақт энг қимматбаҳо неъмат ва қайта тикланмас ресурс ҳисобланади. Бизнес доира вакили сифатида ишонч билан айта оламанки, йўлга қўйилаётган янги авиамаршрут икки мамлакат тадбиркорларининг ўзаро сафарлари давомида сарфланадиган вақтини тежаб, алоқаларни жадаллаштиради, янги қўшма лойиҳалар учун йўл очади.

    Бундан ташқари, покистонликлар учун Ўзбекистоннинг, жумладан, Тошкентнинг транспорт ва транзит хаби сифатидаги имкониятларидан кенг фойдаланиш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates