Бу ҳақда маҳаллий АВC телеканалига округ шерифи Роберт Луна маълум қилди.
Калифорния ёнғин хизмати маълумотларига кўра, ёнғин умумий 10 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди ва ўсишда давом этмоқда. Ёнғин 1000 дан ортиқ бинони вайрон қилди. Лос-Анжелес округидаги 930 000 дан ортиқ мижоз электр таъминотисиз қолди.
AccuWeather консультацион компанияси маълумотларига кўра, ёнғиндан кўрилган зарар ва иқтисодий йўқотишлар 52-57 миллиард долларни ташкил этади.
1500 га яқин ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда. Маҳаллий ҳокимият қўшни округлардан ўт ўчирувчилардан ёрдам сўради, Вашингтон, Орегон ва Невада штатларидан фавқулодда хизматлар ҳам ёрдамга юборилди. Бироқ учала ёнғиннинг бирортаси ҳам ҳозирча ўчирилгани йўқ. Ёнғин юз берган ҳудудда кучли шамоллар билан бирга паст намлик сақланиб қолмоқда, деб хабар беради report.az.