“LOT Polish Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди

    Транспорт 14 март 2024 680

    Бугун, 14 мартда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси томонидан мамлакатимизга мунтазам рейсларни йўлга қўйилиши муносабати билан тадбир ҳамда илк ҳаво рейсини кутиб олиш маросими ўтказилди.

    Тадбир доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов, Polish Airlines компанияси бош директори Михал Фиёл, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамхўжаев, Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси Радослав Грук, Транспорт ва Маданият вазирликлари ҳамда икки мамлакат ОАВ вакиллари ва блогерлари иштирок этди.

    “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси Варшава ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйгани нафақат авиация соҳасида муҳим босқич, балки Польша ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш ва маданий алмашинув учун улкан имкониятдир”, деб таъкидлади тадбирда Сардор Ниязов.

    “Бугун “LOT Polish Airlines” авиакомпаниясининг яна бир йўналиши очилди. Ўзбекистон дунёдаги энг қизиқарли мамлакатлардан бири бўлиб, Полша ва Европадан келадиган сайёҳларни турли хил қизиқарли таклифлар билан қарши олади. Ишончим комилки, ҳаво кемамиз бортида Марказий Осиёнинг юрагига қулай шароитда етиб бориш имконияти Польша ва Ўзбекистон ўртасида туризм ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун туртки бўлади”, деди “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси бош директори Михал Фиёл.

    Туризм қўмитаси томонидан биринчи авиарейснинг очилиш маросимидан кейин хорижий делегацияни Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташрифи ва халқаро блогерлар ҳамда ОАВ вакиллари томонидан туристик объектларимиз ҳақида контент тайёрлаш мақсадида “City-tour” ташкил этилади.

    Ташрифнинг иккинчи кунида, польшалик туроператорлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари учун Самарқанд вилояти мисолида туризм соҳасида олиб борилган ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар билан яқиндан таништириш ҳамда Польшада “Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот компаниясини йўлга қўйиш мақсадида Қўмита томонидан бир кунлик пресс-тур саёҳати ташкил этилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Маълумот учун, Варшава -Тошкент -Варшава йўналишидаги авиақатновлар март ойида ҳафтасига 3 маротаба, апрель ойидан 4 маротаба амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу рейслар Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасидаги туристлар алмашинувига ижобий тасир кўрсатади.

    Ушбу хабар орқали авиачипталарни lot.com авиакомпаниясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, авиакассалар ва сайёҳлик агентликларидан сотиб олиш мумкинлиги маълум қилинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates