Президентнинг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–14-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:
Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси.
Маданият вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари:
маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
маданият ва санъат, шу жумладан, театр, кино, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш;
маданият ва санъат ҳамда кино санъатидан унумли фойдаланган ҳолда ижодий рақобатни ривожлантириш;
номоддий маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш;
маданият соҳаси инфратузилмасини модернизация қилиш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш ва бошқалар.
Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:
Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш ва қайта номлаш дастури;
Маданият вазирлиги тизимида янги ташкил қилинаётган муассасалар рўйхати;
Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
Кинематография агентлигининг ташкилий тузилмаси;
Маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси».
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 27 июлдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».