Маданият вазири Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

    Маданият 13 март 2024 1410

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков 13 мартда Туркманистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Шадурди Мередов билан учрашди. Мулоқот чоғида ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган бир қатор маданий тадбирларга оид масалалар муҳокама қилинди.

    Хусусан, 2024 йил 26-27 март кунлари Туркманистоннинг Анау шаҳрида “Туркий дунё маданият пойтахти” тадбирлари бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, Маданият вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги вазирлик делегацияси ва ижодий гуруҳининг Туркманистонга сафари режалаштириляпти. Учрашувда ташриф билан боғлиқ ташкилий масалалар келишиб олинди.

    Шунингдек, “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги президент қарори ижроси бўйича қабул қилинган назорат режасида кўзда тутилган вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Жумладан, Махтумқули ҳақида туркман киноусталари билан ҳамкорликда бадиий фильм яратиш, юбилей муносабати билан шоир ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида спектакль саҳналаштириш, ўзбекистонлик ёш хонандалар ўртасида “Махтумқули шеърлари билан айтиладиган энг яхши қўшиқлар ижрочиси” республика танловини ўтказиш ва унга фахрий ҳакам сифатида туркман мутахассисларини жалб этиш, аллома хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда томонлар жорий йилда Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон маданияти кунлари, шу билан бирга, қўшни мамлакат халқ артистларининг мамлакатимизга гастроль сафарларини уюштириш бўйича ҳам сўз юритишди.

    Озодбек Назарбеков туркман томонини шу йил 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида ташкил этиладиган “Лазги”, 26-28 июнь кунлари Зомин туманида ташкил этиладиган “Мақом санъати” фестивалларида иштирок этиш учун таклиф қилди.

    Бундан ташқари учрашувда Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали, Бахши санъатининг Халқаро анжумани, Халқаро ҳунармандчилик фестивали, “Буюк ипак йўли” халқаро мусиқа фольклор фестивали, театр фестиваллари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш, Ўзбекистондаги маданият ва санъатга ихтисослашган таълим муассасаларида Туркманистон вакиллари учун квоталар ажратиш, театр соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates