Маданиятлараро мулоқотнинг юксак намунаси

    Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсатдаги ҳар бир саъй-ҳаракати давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, ёш авлодда очиқлик, толерантлик, тарихий хотирага ҳурмат ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга беқиёс хизмат қилади.

    Президентимизнинг Озарбайжонга давлат ташрифи бугунги глобал мураккаб вазиятда ўзбек дипломатиясининг барқарор, шаффоф, очиқ мулоқотга асосланган ташқи сиёсий фаолияти амалий ифодасидир. Бу ташриф икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик, тарихий муштараклик, маданий-маънавий яқинлик ва стратегик манфаатлар янги босқичда мустаҳкамланаётганини тасдиқлайди.

    Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши доирасида имзоланган ҳужжатлар нафақат иқтисодий ва сиёсий соҳаларда, балки илм-фан, маданият ва таълим йўналишларида ҳам ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилаётганини кўрсатди. Айниқса, Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг янги биноси очилгани ва “Ўзбекистон” боғининг тамал тоши қўйилгани ўзаро юксак эҳтиром ва ҳурмат ифодасидир.

    Давлат раҳбарларининг тарихий хотирага ҳурмати, жумладан, Агдамдаги “Иморат” мажмуасига ташриф, Ҳайдар Алиев қабри ҳамда Ғалаба боғидаги ёдгорликка гул қўйиш маросимлари, Қорабоғ отлари иштирокидаги маданий дастур халқ дипломатияси ва маданиятлараро мулоқотга асосланган замонавий ёндашувни ёрқин ифодалайди.

    Ушбу ташрифнинг халқаро аҳамиятини англаб, таълим соҳаси вакили сифатида алоҳида таъкидлашни истайман: Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсатдаги ҳар бир саъй-ҳаракати давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, ёш авлодда очиқлик, толерантлик, тарихий хотирага ҳурмат ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга беқиёс хизмат қилади.

    Айниқса, чет тилларни чуқур ўрганувчи, таржимашунослик, дипломатик мулоқот, халқаро коммуникация соҳаларида таҳсил олаётган ёшлар учун бу ташриф реал ҳаётдаги юксак дипломатик маданият, сиёсий етакчилик ва халқаро мулоқот мезонларининг амалий намунаси бўлди.

    Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти жамоаси ушбу тарихий ташрифни чуқур фахр билан қабул қилади. Биз, таълим соҳаси ходимлари ушбу ташриф орқали мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўси юксалаётгани, Ўзбекистон овози халқаро минбарларда тобора жарангдор бўлиб бораётганини чуқур ҳис қилмоқдамиз. Президентимиз раҳнамолигидаги бу каби юксак ташаббуслар халқимизни руҳлантиради, ёшларимизда ифтихор уйғотади, бизнинг зиммамизга эса масъулият юклайди.

    Ривожиддин КАРИМОВ,

    Исҳоқхон Ибрат номидаги

    Наманган давлат чет тиллар институти ректори

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates