2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:
давлат гранти — 3 238 нафар;
тўлов-контракт — 3 155 нафар.
Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Талабгорлар натижаларни http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Эслатма: Президент қарорига асосан, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.