“Маҳалла бюджети” тизимининг жорий этилишида аҳолининг солиқ тўлаш маданияти муҳим роль ўйнайди

    Молия 8 май 2023 1071

    2023 йил 8 майда Олий Мажлис Сенатида “Маҳалла бюджети” тизимининг жорий этилиши муносабати билан аҳолининг солиқ тўлаш саводхонлигини ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди, унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Семинарда “Маҳалла бюджети” тизимининг амалга ошириш механизми ва унда шакллантирилган маблағлардан фойдаланиш тартиби, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини ундиришда аҳолининг солиқ тўлаш саводхонлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Жумладан, жорий этилган тизим маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, республика, вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган давлат хизматлари ва манзилли молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг бевосита маҳалла даражасига туширилишини таъминлаб, маҳалланинг ўзидаёқ кўплаб муаммоларни ҳал этиш, жумладан, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш, моддий ёрдам, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кутубхоналар, спорт майдончалари қуриш каби масалаларни ҳал қилишга замин яратади.

    Шунингдек, “Маҳалла бюджети” тизими эксперимент тариқасида жорий этилган 14 та тумандаги 764 та маҳалланинг ўзида жорий йилнинг I чорагида 45 миллиард 249 миллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,8 бараварга кўп жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари ундирилишига эришилган.

    Бундан ташқари, МФЙ раислари учун «Солиқ.уз» мобил иловасининг “Менинг маҳаллам” бўлими орқали ҳудудларидаги солиқ тўловчилар томонидан тўлаши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиқларини реал вақт режимида аниқлаш имконияти яратилган.

    Семинарда “Маҳалла бюджети” тизимини амалиётга жорий этишда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини ундириш механизмини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

    Хусусан, солиқ тўловчиларнинг солиқ соҳасида билим ва кўникмаси етарли эмаслиги оқибатида солиқ қарзи юзага келаётгани сенаторлар томонидан таъкидланди.

    Семинарда маҳаллалар ўз олдига қўйган мақсадларга эришишга салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар борасида фикрлар билдирилди.

    Шу боисдан солиққа оид мисоллардан фойдаланган ҳолда роликлар тайёрлаш ва ОАВ орқали аҳолига кенг етказиш, бунда ҳаётий мисоллар келтириш орқали солиқлар аҳолининг яшаш шароитларига ижобий таъсир кўрсатишини акс эттиришга эътибор қаратиш лозимлигига урғу берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates