Маҳалла раиси тадбиркорнинг 118 млн сўмини фирибгарлик билан қўлга киритди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказди.

    Текширувдан маълум бўлдики, “Ю.” МФЙ раиси Б.С. “G.B.” МЧЖ раҳбари Ғ.нинг “Соғломлаштириш ва спорт маркази” қуриш ниятида юрганини билиб, унга қурилиш ишлари учун 475 млн сўм субсидия маблағини олиб беришини айтади.

    Гўёки “G.B.” МЧЖни субсидия олувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатига киритилгани ҳақида сохта маълумот киритилган ҳужжатни тақдим этиш орқали ишончига кириб, тадбиркор Ғ.нинг 118 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates