Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлияти oчиқлигини тaъминлaш, мaркaздa ҳaмдa жoйлaрдa қaбул қилинaётгaн нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр, дaвлaт вa ҳудудий дaстурлaрини ишлaб чиқишдa жaмoaтчилик иштирoкининг тaшкилий-ҳуқуқий aсoслaри шaкллaнтирилди. Ижрo ҳoкимиятининг вaкиллик oргaнлaри oлдидa ҳисoбдoрлиги тaмoйили Кoнституция ҳaмдa қoнунлaрдa мустaҳкaмлaб қўйилди. Бироқ баъзи маҳаллий ижро этувчи орган вакиллари конуний ваколатлари доирасидан чиқиш ҳолатлари ҳам кўп учрайдиган ҳолатлардан бири қолмоқда...
Айни шу масалада тўхталар экан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳали Кoнституция ислоҳотлар бошланмасданоқ 2021 йил 18 июн Андижон вилояти фаоллари билан учрашувда келажакда ҳокимларнинг сайланишига тўхталиб ўтиб, шундай деган эди:
«Биз жойлардаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича депутатлар, туман кенгашларига жуда катта ваколатлар берганмиз. Шундай тизимга ўтамизки, ҳар бир кенгаш раҳбари ҳоким бўлмайди. Кенгашга сайланган депутат унга раҳбар бўлади. Вилоят ҳокими ҳам вилоят кенгашининг раҳбари бўлмайди. Ижро органи раҳбари — туман, шаҳар кенгашларига ҳисобот берувчи. Давлат раҳбари ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарда вазирлик ва республика идораларининг вакиллари борлигини, лекин улар ҳалигача қуйи поғонага ҳисобот беришни ўрганмаганлиги таъкидлади. «Бизнинг ижро органимиздаги энг катта камчилик шу. Бу органлар вакиллари юқори ташкилотига суяниб ўз билганича ишлаб юрибди. Бу замон тугаган», — деди у.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг янгича имижи бўлажак конституциямизнинг 99-101-моддаларида акс этади. Айнан 99-моддада вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) аввалдан мавжуд бўлган ижро ва вакиллик органларидан иборат ва шу ҳудуд ҳокими бошчилик қилувчи ягона орган бундан буён расман иккита ҳокимият органи халқ депутатлари Кенгашлари, яъни ҳокимиятнинг вакиллик органлари ҳамда тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига ажратилади.
Бундан буён халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади. Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари баён этилган конституциямизнинг 100-моддасига кўра вакиллик органининг ваколатига ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режасини ва уни қуриш қоидаларини, тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, ушбу бюджетларнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш, маҳаллий солиқлар ставкаларини ва бошқа мажбурий тўловларни қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш каби ўта муҳим ва стратегик масалалар киради. Шу билан бирга ижро органининг, тегишли прокурорларнинг, ички ишлар органлари раҳбарларининг, адлия органларининг ва давлат бошқаруви органлари бошқа бўлинмаларининг ҳисоботларини эшитиш ваколати халқ депутатлари Кенгашига тааллуқли.
Бўлажак конституциямизнинг 101-моддасида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга кўра энди ҳокимлар асосий вазифаси қонунларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг фармонларини, қарорларини ва фармойишларини, юқори турувчи органларнинг ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарорларини бажаришдан иборат. Шу билан бирга соғлиқни сақлаш, таълим, жамоат транспорти тизимларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш, фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга доир чораларни амалга ошириш каби ҳокимларнинг ҳудудий ривожланишни таъминлашда ўзига яраша масъулият юклайди.
Юқорида қайд этилган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби вакиллик ва ижро органи ваколатлари тақсимоти соҳасидаги ҳам ислоҳотларнинг янги босқичи бошланмоқда ҳамда бу борада амалий ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Лойиҳада келтирилган таклифлар бу икки ҳокимият органларининг иш самарадорлигини оширишига хизмат қилади.
Аҳмад Жаббаров,
ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали
Ҳуқуқбузариклар профилактикаси ва
жамоат хавфсизлигини таъминлаш
кафедраси мудири в.вб.