Ана шундай ўқувлардан бири Хоразмда бўлиб ўтди. Семинар давомида Халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни ҳақиқий назорат органига айлантириш борасида ҳуқуқий асослар яратилиши ҳақида сўз борди. Шу билан бирга, маҳаллий кенгашлар фаолиятида учраётган камчиликлар таҳлил этилди, аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида депутатларнинг роли сезиларли даражада ортганини алоҳида эътироф этдилар.
Худди шу тартибда халқ депутатлари вилоят кенгашлари туманларда, туман кенгаши депутатлари эса маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар устидан доимий равишда назорат олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Мунозараларга бой ўтган семинарда келгусида ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган иш режалар белгилаб олинди.