“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қатор рейслар бекуор қилингани ёки кўчирилганини маълум қилди. Унга кўра:
“Андижон — Самарқанд — Андижон” йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари бекор қилинди.
“Бухоро — Наманган — Бухоро” йўналиши бўйича HY73/74 рейслари бекор қилинган.
HY091/HY092 “Тошкент — Андижон — Тошкент” рейси эса ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00. Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.
Бундан ташқари, “Uzbekistan Airways” HY9605 “Самарқанд — Москва”, HY639 “Самарқанд — Санкт-Петербург” йўналишидаги рейслар об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирди.
“Flydubai” авиакомпаниясининг “Самарқанд — Дубай” йўналиши бўйича FZ770 рейси соат 19:00 га кўчирилди.
Компания хабарига кўра, ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.