Маҳмуд Аббос: Ғазо сектори устидан суверенитет Фаластин давлатига тегишли

    Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос, Фаластиннинг Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили билан алоқаси қонунлар ва давлат институтлари орқали тикланиши кераклигини айтди.

    Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Ғазо секторини пойтахти Шарқий Қуддус бўлган ягона давлат доирасида Ғазо секторини араб ва халқаро кўмак билан бирлаштиришга чақирди.

    “Ғазо сектори устидан суверенитет Фаластин давлатига тегишли ва унинг Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили билан алоқаси Фаластин қонунлари ва давлат институтлари орқали тикланиши керак”, деди сиёсатчи WAFA ахборот агентлиги томонидан тарқатилган баёнотда. Унинг қўшимча қилишича, Рамаллаҳда ҳукумат томонидан тузилган Фаластин маъмурий қўмитаси “бирлашган Фаластин хавфсизлик кучларининг қўллаб-қувватлаши билан Ғазо секторини бошқаришни ўз зиммасига олишга тайёр”.

    Маҳмуд Аббос АҚШ Президенти Дональд Трамп ва барча воситачиларнинг Ғазодаги урушни тўхтатиш, Исроил қўшинларини сектордан олиб чиқиш, аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишни кенгайтириш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. “Умид қиламанки, бу саъй-ҳаракатлар Исроил босқинига барҳам берадиган ва 1967 йил 4 июндаги чегараларда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини барпо этишга олиб келадиган сиёсий келишувга эришиш учун дебоча бўлади”, деди Маҳмуд Аббос.

    Аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС вакиллари Мисрдаги музокаралар якунлари бўйича тинчлик режасининг биринчи босқичи бўйича келишувга эришганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, бу босқич барча гаровга олинганларни “имкон қадар тезроқ” озод қилиш ва Исроил қўшинларини Ғазо сектори ичидаги келишилган чизиққа олиб чиқишни назарда тутади. Трампнинг айтишича, “бардошли, мустаҳкам ва абадий тинчлик сари” биринчи қадамлар ташланган.

    29 сентябрь куни Оқ уй Трампнинг Ғазо секторидаги можарони ҳал қилишга қаратилган “кенг қамровли режаси”ни эълон қилди. 20 банддан иборат ҳужжат бошқа жиҳатлар қатори Фаластин анклавида вақтинчалик ташқи бошқарувни жорий этиш ва халқаро барқарорлик кучларини жойлаштиришни талаб қилади. Исроил бу режага розилигини эълон қилди. ҲАМАС Ғазода гаровга олинган барча тирик исроилликларни озод қилишга ва ўлганларнинг жасадларини топширишга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates