Макрон ва Стармер Украина учун тинчликпарвар контингент бўйича режасини эълон қилишди

    Макроннинг фикрича, Украина учун Европа тинчликпарвар контингенти сони 50 минг аскар бўлиши керак. “Кўнгиллилар коалицияси”да иштирок этувчи 30 та давлатнинг штаб-квартираси Францияда жойлашади.

    10 июль, пайшанба куни Украинада Россия ҳаво ҳужумлари кескин кучайган бир пайтда Ғарб давлатлари ўт очишни тўхтатишга эришиш ва бу урушдан вайрон бўлган мамлакатни тиклашга тайёргарлик кўришда давом этди. Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Франция Президенти Эммануэль Макрон “Кўнгиллилар коалицияси” деб аталадиган бошқа давлатлар вакиллари билан видеоконференция чоғида Украина учун Европа тинчликпарвар миссиясини режалаштиришни якунлаганликларини эълон қилишди. Макрон мумкин бўлган контингент сони 50 000 аскаргача бўлишини айтди, деб хабар беради dw.com.

    Стармернинг айтишича, тинчликпарвар миссия бўйича аллақачон келишилган режалар Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув имзоланганидан кейин “бир неча соат ичида” амалга оширилиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус “маромига етган” ва “узоқ муддатга мўлжалланган”. Бироқ, ҳозирча Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш имконсиз кўринмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates