Портфель, рюкзаклар оғирлиги бошланғич синф ўқувчилари учун дарсликларсиз 700 граммни, юқори синф ўқувчилари учун эса кўпи билан 1 кг.ни ташкил этиши керак.
Энди китоб-дафтар ва ўқув қуроллари оғирлигига тўхталамиз.
Ҳар кунлик дарслик ва ўқув қуроллар оғирлиги қуйидаги кўрсаткичлардан ошмаслиги маъқул:
➖1-2 синф ўқувчилари учун - 1,5 кг;
➖3-4 синф ўқувчилари учун - 2 кг;
➖5-6 синф ўқувчилари учун - 2,5 кг;
➖7-8 синф ўқувчилари учун - 3,5 кг;
➖9-11 синф ўқувчилари учун - 4 кг.
Бошланғич синф ўқувчилари портфелларининг орқа қисми ўз шаклини сақлаб турувчи бўлиб, вазни боланинг елкасига бир маромда тақсимланиши керак.
Шунингдек, уларнинг шакли бўйича ҳам бир қанча талаблар мавжуд:
🔹 узунлиги: 300-360 мм;
🔹 олд деворининг баландлиги: 220-260 мм;
🔹 кенглиги: 60-100 мм;
🔹 елка камари узунлиги: 600-700 мм.дан кам бўлмаслиги;
🔹 тепа қисмдаги елка камари кенглиги (400-450 мм узунликдаги камарда): 35-40 мм.
Ўлчамлар 30 мм.га фарқ қилиши мумкин.