Мактаб ва олий таълим интеграцияси — замонавий, етук кадрлар гаровидир

    Ўзбекистон Миллий университети мақсадли кадрлар тайёрлаш ва мактаб ўқувчиларнинг имконият ва қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни соҳага йўналтириш бўйича қатор тизимли ишларни режалаштирган.

    Жумладан, ОТМ бириктирилган туман мактабларида ҳам ёшларни университетдаги мавжуд йўналишлар билан таништириш ва уларни келгусида касб танлашлари учун етарли ахборот бериш учун очиқ мулоқотлар, маҳорат дарслари ташкил қилинмоқда.

    Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 61-сон умумтаълим мактабида мазкур туманнинг 23-сон ва 227-сон умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ва мактаб ўқитувчилари билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирокида «Мактаб ва олий таълим муассасаси интеграцияси» шиори остида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти, педагогика ва психология кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Мактаб битирувчиларига университет тарихи, таълим жараёнлари, йўналишлари ҳамда талабалар ҳаётида акс этган ўзбек ва рус тилларида видеороликлар намойиш этилди. Битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари томонидан умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун замонавий педагогик технологиялар ва амалий психология фанларидан маҳорат дарслари (мастер-класслар) ташкил этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates