Унга кўра Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида муҳандислик мактаблари ташкил этилади.
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб:
- мазкур мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш бошланади ҳамда бир синфда ўқувчилар сони 24 нафар, умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади;
- биринчи ўқув йилида 7—10-синфларга, иккинчи ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 6-синф битирувчилари орасидан 7-синфга қабул қилинади;
- ўқув жараёни 5 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади ҳамда дастлабки 3 йилда физика, математика ва хорижий тил фанларидан, кейинги 2 йилда муҳандислик фанлари бўйича бошланғич тайёргарликка эътибор қаратилади;
- муҳандислик мактабларининг 11-синф ўқувчилари учун икки ойлик мажбурий ишлаб чиқариш амалиёти (стажировка) жорий этилади;
- муҳандислик мактабларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича академик директор лавозими жорий этилади;
2026 йил 1 январдан бошлаб:
- ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Президент соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танлови ўтказилади;
- танловнинг Республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим саёҳати ташкил этилади;
- танловнинг Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган мактабга муҳандисликка оид лабораториялар жамланмасини ўз ичига олган Инновацион технопарк ташкил этиш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.









