Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади

    Таълим 20 феврал 2023 1743

    Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланган.

    Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

    Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

    Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IT инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда.

    Меҳрибон ЧОРИЕВА

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates