Мактабларда 60 минг ўқитувчи 8-12 млн сўм маош оляпти — Президент

    Охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди.

    Дунёда исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқат бор: ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ.
    Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур”, - деди давлатимиз раҳбари.

    Охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди.

    Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Боғча билан қамров 3 карра ошиб, 78 фоизга етди.

    Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти.

    Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates