баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Мактабларда инклюзив таълим жорий этилади

    2020 йил 13 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4860-сонли «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарор билан 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

    Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида:

    - шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан мактабларда инклюзив таълим жорий қилинади;

    - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфлар очилади;

    - Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади.

    Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

    - ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий ўрта таълим 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга оширилади;

    - ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11 синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9 синф) ўқувчилари учун касбга ўқитиш курслари ташкил этилади ва битирувчиларга сертификат берилади.

    2021 йил 1 январдан ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

    Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида унинг белгиланган штат бирликлари доирасида «Инклюзив таълим лабораторияси» ташкил этилади.

    Мазкур лабораториянинг асосий вазифаларидан бири мактабларда инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳисобланади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates