1. Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ноябрь ойи давомида республикадаги 179 та меҳмонхона ва меҳмон уйи (рўйхати) хизматлари учун 2-33 % гача ҳамда 78 та умумий овқатланиш жойидаги (рўйхати) хизматларга 5-20 % гача фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
2. Ноябрь ойи давомида кексаларнинг маҳаллий йўналишлар бўйлаб саёҳат қилишлари учун “Uzbekistan Airways” АЖ республика ичидаги йўналишларда эркин сотувда мавжуд бўлган барча тоифадаги эконом-класс (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) классдаги тарифларидан 15% чегирма тақдим этилиши маълум қилинди. Ушбу чегирма Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга тақдим этилади.
3. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан нуроний нафақахўрларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 55 ёшдан юқори аёллар ҳамда 60 ёшдан юқори эркакларга) 1-30 ноябрь кунлари барча маҳаллий йўналишдаги поездларнинг (тезюрар “Афросиёб” электро поездидан ташқари) темир йўл чипталарининг тариф қисмидан 20% чегирма билан таъминланиши белгилан. Жамият томонидан ушбу чегирмали чипталарни онлайн тарзда ҳамда барча чиптахоналарда расмийлаштириш мумкинлиги маълум қилинган.
4. “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан ойлик давомида вилоятларга ташриф буюрувчи кексаларга ҳудудлараро йўналишларда қатновчи автобус (гуруҳ бўлиб 51 йўловчини бориши-келиши) 10 фоизгача чегирма асосида хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.
5. Туристик масканларга киришда “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги музей ва зиёратгоҳларга (рўйхати) ноябрь ойи давомида кексалар учун 50% чегирмалар белгиланган.
6. Маданий мерос агентлиги томонидан ушбу ойлик доирасида кексалар саёҳати давомида Агентликка қарашли бўлган 114 та музей ва галереяларга (рўйхат) кириши бепул тарзда амалга оширилади.
7. Маданият вазирлиги томонидан ноябрь ойида Республикадаги театрларда намойиш этиладиган спектакллар репертуарлари рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.