Бу борада Амстердам етакчилик қилмоқда.
Пандемиядан буён сайёҳлар диққатга сазовор жойларга эмас, балки хавфсиз ва меҳмондўст шаҳарларга эътибор қарата бошлади. Нидерландия пойтахти ҳар томонлама устунлик қилди, деб хабар беради tengrinews.kz.
Нидерландиядаги 90 фоиз одамлар инглиз тилида гаплаша олади. Амстердамга саёҳат Европанинг бошқа пойтахтларига қараганда арзонга тушади: ўртача 280-300 евро бир ҳафта учун етарли.
Европанинг энг яхши ўнта пойтахтлари қаторига қуйидагилар киради:
Рим (Италия);
Загреб (Хорватия);
Лондон (Буюк Британия);
Лиссабон (Португалия);
Мадрид (Испания);
Прага (Чехия);
Париж (Франция);
Берлин (Германия);
Вена (Австрия).