Мамлакатимизга қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда

    7 мартда мамлакатимиз ҳудудга Туркманистон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

    Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳаво ҳарорати +25.. +28 даража илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даража илиқгача кўтарилади.

    8 ва 10 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

    8 мартда кундузги ҳарорат +15...+18 даража илиқгача пасаяди, 9-10 мартда ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 10 мартга келиб, +21...+26 даража илиқни ташкил этади.

    6-9 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. 7 мартда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

    6-10 мартда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Пойтахтимизда 8 март куни кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7-9-мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

    Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати +19...+21 даража илиқни ташкил этади, эртага ҳаво +25...+27 даража илиқгача исийди, 8-9 март кунлари +17...+19 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates