Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов парламент фаолияти хусусан, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёни, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Сенат фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ваколат ва вазифалари, қонунларни кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш жараёнларининг айрим жиҳатлари, парламент назоратини олиб бориш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ўтказилаётган «Маънавият фестивали» доирасида «Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!» Республика илмий-амалий анжумани иштирокчилари Сенат фаолияти билан танишиш жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.
Ўз навбатида, иштирокчилар Сенат фаолияти билан яқиндан таниш имконияти яратилганлиги ҳамда мазмунли мулоқот учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.