Манба берган хабарга кўра, Истанбул клуби 27 ёшли ҳужумчини таклиф қилишга ниҳоятда қизиқиш билдирмоқда. Эътиборлиси, Шомуродов Туркия Суперлигасида легионер ҳисобланмайди – қоида Ўзбекистон паспортига эга бўлган футболчиларга тааллуқли эмас.
Ўтган мавсумда Элдор Шомуродов Италиянинг “Рома” ва “Специя” клубларида ўйнади: у 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда, деб хабар беради sports24.ru.