Шомуродовга “Лечче” қизиқмоқда

    “Рома” Элдор бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Римнинг “Рома” клуби билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаганидан хабарингиз бор, албатта. Лекин ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида у ижара асосида “Специя”га бериб юборилди. Жорий йилда ҳам унинг жамоада қолиши даргумон. Чунки Элдор бош мураббий Жозе Моуриньонинг янги мавсум учун режаларидан ўрин олмаган.

    Куни кеча “RomaPress” Э. Шомуродов тақдири бўйича янги хабар эълон қилди. Унда айтилишича, ўзбекистонлик футболчига “Лечче” клуби қизиқиш билдирмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Рим клуби Элдор бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.

    Ўтган мавсум А Серияда 16-ўринни эгаллаган леччеликлар янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини Шомуродов билан кучайтирмоқчи. Ўтиш трансфер орқали амалга ошадими ёки ижара асосидами, ҳозирча номаълум.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates