Қурилиш ишлари 2024 йил январь ойидан бошланиши режалаштирилган бўлиб, 154 ўринли академия лойиҳасида ёпиқ ва очиқ стадионлар, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа ёрдамчи бинолар бўлиши кўзда тутилган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида жойлашган Футбол академияси негизида Элдор Шомуродов футбол академиясини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Таъкидланишича, танишув чоғида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича якуний ишларни бажариш ҳамда қурилишни белгиланган муддатда бошлаш топшириғи берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ташриф давомида футбол академиясида таҳсил олаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг футболдаги режа ва мақсадлари билан қизиқди.