Мансабдор шахслар жами 600 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборди

    Самарқандда консалтинг хизмати кўрсатувчи МЧЖлар, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштириб юборганлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (собиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги) томонидан ажратилган молиявий ёрдам маблағларининг мақсадли ишлатилиши ҳолати ўрганилди.

    Маълум бўлишича, АЖ томонидан 5 та — «А.Ф» хусусий корхонаси, «Қ.Ж», «О.Г», «А.Ш» фермер хўжаликлари ва «С.М.М» МЧЖига консалтинг хизмати учун 9 та сертификат олишга 709.0 млн сўм субсидия ажратилган.

    Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишда сертификат олишга консалтинг хизмати кўрсатувчи «W.М», «Д.Қ.С» МЧЖлар, шунингдек, «О.М.С. ХК юқорида қайд этилган фермер хўжаликлари ва МЧЖга аслида кўрсатилмаган консалтинг хизматлари учун сохта ҳужжатлар тайёрлаб, «Савдони ривожлантириш компанияси»га тақдим этган ва жами 600 млн сўм бюджет маблағларини ўз ҳисоб рақамларига ўтказишга эришганлиги аниқланди.

    Қайд этилган ҳолатлар бўйича ушбу консалтинг хизмати кўрсатувчилар, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates