Жиззахда коррупцияга қарши курашишда масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарлар ишдан олинди

    Жиззахда ўзига юклатилган вазифалар ижросига масъулиятсизлик билан ёндашган мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, банк соҳаларидаги турли даражадаги раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан Миллий кенгаш қарори қабул қилинди.

    Маълум қилинишича, жами 14 нафар раҳбардан 3 нафарини лавозимидан озод этиш, 9 нафарига ҳайфсан, 2 нафарини ротация қилиш чораларини қўллаш тавсия қилинди.ҚйУнга кўра, жами 14 нафар раҳбардан 3 нафарини лавозимидан озод этиш, 9 нафарига ҳайфсан, 2 нафарини ротация қилиш чораларини қўллаш тавсия қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ва Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан барча ҳудудларда коррупция хавфи юқори соҳаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

    Ўрганишлар якуни бўйича ҳар бир ҳудуд кесимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс «Йўл харита»лари тасдиқланиб, масъулиятсизлик ва сусткашликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ишлари давом эттирилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates