Марбург вируси: ЖССТ яна бир эпидемиологик хатар ҳақида маълум қилди

    Саломатлик 19 июл 2022 6066

    Ғарбий Африканинг Гана мамлакатида Марбург вируси билан касалланган икки нафар бемор аниқланди. Кучли геморрагик иситма ва ўлимга сабаб бўлувчи ушбу хасталик оқибатида 26 ва 51 ёшли фуқароларнинг ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмган.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган.

    Шунга қарамай, баъзи экспертлар Эбола дорилари Марбургни даволашда самара бериши мумкинлигига ишонади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, хасталик аломатлари тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади.

    Мушакларда оғриқлар кучайиб, тез-тез судирги юз беради. Қолаверса, ганалик икки беморда диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилган.

    Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Оғир вазиятларда эса саккизинчи-тўққизинчи кунга бориб ўлим ҳолати содир бўлади.

    Ҳозир Гана ҳукумати вирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чораларни кўряпти. Беморлар билан мулоқотда бўлган 100 га яқин киши қатъий карантинга олинган. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир гуруҳ мутахассисларини ушбу мамлакатга сафарбар этяпти.

    «Бу жараёнда тезкорлик жуда муҳим, — дейди ЖССТнинг Африка минтақавий бюроси раҳбари Матшидисо Моэти. — Чунки зудлик билан қатъий чоралар кўрилмаса, Марбург осонгина назоратдан чиқиб кетади. Биз ҳозир шунга эришяпмиз».

    Таҳлилларнинг тасдиқлашича, Марбург вируси инсонлар ўртасида тана суюқликлари (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали фаол тарқалиши мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates