Бугунги кунда дунёнинг тўрт қитъасидан 57 та шаҳарлар бундай эътирофга сазовор бўлган.
Таъкидлаш жоизки, Марғилон Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгашининг "Ҳунарманд шаҳарлар" рўйхатига Ўзбекистондан қўшилган 3-шаҳар бўлди.
Ипакчилик хамда абрли матолар атлас-адрас тайёрлашнинг илғор тажрибаси, ҳунармандларнинг бу сохада эришаётган ютуқлари ва шу билан бирга ҳунармандчиликка берилаётган юксак эътибор шаҳарга бундай мақом берилишига замин яратди.