Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида жойлашган Халқаро Ҳунармандчилик музейида ташкил этилган Озарбайжон миллий ҳунармандчилик намуналари бурчагининг очилиши бўлиб ўтди

    Даставвал тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги юксак савияли муносабатлар, сўнгги йилларда қилинаётган алоқалар ҳақида гапирди.

    Энди эса Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг лойиҳаси билан Қўқон шаҳридаги Халқаро Ҳунармандчилик музейида Озарбайжон миллий ҳунармандчилиги, қўл меҳнатига доир намуналар жойлашган доимий бурчаги, миллий стендининг очилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги раҳбарияти, Қўқон шаҳар ҳокими, давлат ва жамоат вакиллари, зиёлилар, олий таълим муассасаси талабалари ва журналистлар иштирок этди.

    Даставвал тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги юксак савияли муносабатлар, сўнгги йилларда қилинаётган алоқалар ҳақида гапирди. У Қўқон шаҳрининг қадимий тарихи, бу ерда ҳунармандчилик, қўл меҳнати санъатининг кенг ривожланганини ва ҳар икки йилда бир бу шаҳарда ўтказиладиган Халқаро Ҳунармандчилик фестивали доирасида 70 дан ортиқ ўлка ҳунармандларининг иштирок этганини билдириб ўтди.

    Ҳоким жорий йил ўтказилган фестиваль доирасида очилиш маросими ташкил қилинган Халқаро Ҳунармандчилик музейида дунёнинг турли ўлкаларидан — Хитой, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг машҳур ҳунармандлари тайёрлаган қўл меҳнатлари, ҳунармандчилик намуналари жойлашганини айтиб, музейда энди Озарбайжон ҳунармандчилигига оид экспонатларнинг ҳам доимий равишда намойиш қилинишини билдирди.

    Тадбирда чиқиш қилган Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг директори Самир Аббосов давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг муваффақиятли йўлга қўйилгани, маданий алоқаларнинг кучайиши борасида қилинган ишлар ҳақида сўз юритди. Дипломат Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида яратилган музейда “Ҳайдар Алиев йили” муносабати билан Озарбайжон қўл меҳнатига, ҳунармандчилигига оид қизиқарли экспонатларнинг кўргазмаси ҳар йил бу шаҳарга ташриф буюрувчи миллионлаб туристларнинг ва анъанавий тарзда ўтказиладиган фестиваль иштирокчиларининг орасида миллий маданиятимизнинг кенг тарғиботига имкон яратишини билдирди.

    Дипломат Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги икки шаҳарнинг – Қўқон шаҳри ва Озарбайжоннинг Шаки шаҳри, Риштон билан Исмойилли шаҳри қардош шаҳар бўлганини қайд этди ва бу мақсад билан Ўзбекистоннинг бу вилояти ила Озарбайжон шаҳарлари орасида алоқаларнинг инкишофига аҳамият берилганини, эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтди.

    Чиқиш қилган бошқа иштирокчилар – Қўқон Халқаро Ҳунармандчилик музейи директори Хайрулла Зокиров ва Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Фарғона вилояти раҳбари Расул Мирзааҳмедов ташкил этилган Халқаро музейда яратилган бурчакда Озарбайжоннинг қадим тарихи, бой маданияти, ҳунарманднинг истеъдодини намоён этган ҳунармандчилик намуналарининг, экспонатларнинг доимий намойиши музейнинг ўзбек зиёратчиларидан ташқари, Қўқонга ташриф буюрувчи кўп сонли туристлар учун ҳам қизиқарли, фойдали бўлишини билдириб ўтдилар.

    Очилиш лентаси кесилганидан кейин, Озарбайжон ҳунармандчилигига оид миллий стенд кўздан кечирилди.

    Қўқон шаҳридаги Халқаро Ҳунармандчилик музейида яратилган Озарбайжон бурчагида Озарбайжон гиламлари, каштачиликка оид ишлар, ёғоч ўймакорлигига доир буюмлар намойиш этилади.

    Озарбайжон Маданият Маркази томонидан бурчакка, 130 йиллик тарихга эга Озарбайжоннинг Қорабоғ гилами, халқимизнинг каштачиликка мансуб энг қадимий тури – такалдуз (каштачилик намунаси), ипакдан тикилган аёллар бош кийими – калағайилар (узун рўмол тури), ёғоч ўймакорлиги асосида тайёрланган тарихий Ичари шаҳар ва Шуша қалъасининг тасвирлари акс этган портретлар, Озарбайжон байроғи акс этган харитамиз, миллий кийимдаги қўғирчоқлар, миллий нақшлар билан безатилган ва халқимизнинг чой маданиятини акс эттирган экспонатлар, махсус дизайн асосида мисдан тайёрланган қадимий чироқнинг макети ва бошқа экспонатлар ҳадя этилди.

    Бундан бошқа миллий бурчакда улуғ йўлбошчи Ҳайдар Алиевнинг ёғочга чизилган расми ва имзоси, Озарбайжон миллий мусиқа асбоблари ва рақслари, халқ ўйинлари – кураш санъати, гилам тўқиган Озарбайжон аёли, муғом (мақом) ижро этган учликни акс эттирувчи ёғоч ва пласмассадан тайёрланган махсус макетлар ҳам намойиш этилади.

    Кўргазмада Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси билан ўзбек тилига таржима қилинган мумтоз адабиёт намояндалари – Низмой Ганжавий, Имомаддин Насимий, Муҳаммад Фузулий, Мулла Паноҳ Воқиф, Хуршидбону Нотавон ва бошқаларнинг асарлари ҳам тақдим этилди.

    Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ҳунармандчилигига, қўл меҳнатига доир ушбу кўргазма Дунёдаги Озарбайжонликларнинг Бирдамлик куни ва Янги йил байрамига қадар давом этади. Кўргазма тугагач, ундаги барча экспонатлар доимий равишда Қўқондаги Халқаро Ҳунармандчилик музейи инвентарига топширилади.

    Музейда бошқа ўлкаларнинг стендлари каби доимий тарзда Озарбайжон стенди, ҳунармандчилик буюмлари бурчаги ҳам фаолият кўрсатади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates